Қозоғистонда коронавирус ва пневмониядан 12 киши вафот этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 12 киши коронавирус ва пневмониядан вафот этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб хабар беради.

23 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларида коронавирус пневмониясининг 29 та ҳолати қайд этилган, 1 киши вафот этган, 46 нафар бемор даволаниб чиққан.

Умуман олганда, 2020 йил 1 августдан жорий йилнинг 23 январигача 85 568 нафари коронавирус пневмонияси билан касалланган, 78 877 нафари даволаниб чиққан, 5250 нафари вафот этган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистонда 11 киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.

Умуман, 2020 йил 13 мартдан жорий йилнинг 24 январигача Қозоғистонда 1 166 697 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, 1 000 550 нафари даволаниб чиққанлар ва 13 513 нафар бемор вафот этган.


Сўнгги хабарлар