Қозоғистонда коронавирус тарқалиши 2,5 баравар камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Қозоғистондаги карантин чоралари натижалари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозир ёз. Ҳаммамиз яхши биламизки, баҳордаги қийин вазиятдан кейин ҳамма чарчаган. Бироқ, ниқоб режимини сақлаш жуда муҳим чора. Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, кеча биз ниқоб кийиш қоидаларига янги ўзгартиришлар киритдик. Хусусан, тузатиш 5 ёшгача бўлган болалар, индивидуал спорт турлари билан шуғулланувчи фуқаролар ҳамда жамоат жойларида овқатланаётганларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди. Бироқ, бу ҳолатларда ижтимоий масофани сақлаб туриш керак», - деди Алексей Цой.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги уч ҳафта давомида санитария талабларининг кучайтирилиши туфайли мамлакатнинг барча ҳудудларида ушбу касалликнинг тарқалиши сезиларли даражада камайди.

«Ҳозирда мамлакатда ўртача кунлик ўсиш икки ярим баравар камайди», - деди вазир.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Сўнгги хабарлар