Қозоғистонда коронавирус тарқалиши 2,1 баравар секинлашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Май ойи бошидан бери коронавирус юқтириш 2,1 баравар камайди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ҳукумат йиғилишида таъкидлаганидек, 10 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 397 976 бемор мусбат натижа билан ва КВИ манфий натижа билан 55 999 бемор рўйхатга олинган.

«Умуман республикада коронавирус инфекциясининг юқтириш камайиши давом этмоқда. Ўтган ҳафта давомида аниқланган КВИ юқтириш сони 11 мингдан 8 минггача ёки ўтган ҳафтага нисбатан 1,3 баравар камайди. Май ойининг бошидан бери юқтириш даражаси 2,1 баравар камайди», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар