Қозоғистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 800дан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг янги 21 та ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

«Коронавирус билан касалланган яна 21 киши: Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 2 киши, Манғистау вилоятида - 2 киши, Қизилўрда вилоятида - 4 киши, Атирау вилоятида - 3 киши, Чимкентда - 4 киши, Ақмола вилоятида - 1 киши, Қарағанди вилоятида - 4 киши, Нур-Султан шаҳрида - 1 киши», - дейилади хабарда.

Олмаотада битта бемор коронавирус инфекциясидан вафот этди.

10 апрель, 09:00 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 226 киши, Алматида 122 киши, Қарағанди вилоятида 61 киши, Ақмола вилоятида 61 киши, Атирау вилоятида 45 киши, Жамбил вилоятида 45 киши, Чимкентда 31 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 6 киши, Алмати вилоятида 10 киши, Ақтўбе вилоятида 11 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 25 киши, Павлодар вилоятида 3 киши, Манғистау вилоятида 9 киши, Қизилўрда вилоятида 104 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 6 киши, Туркистон вилоятида 34 киши, Қостанай вилоятидада 3 киши, жами 802 бемор рўйхатга олинган.

Сўнгги хабарлар