Қозоғистонда коронавирус хавфи туфайли 33 нафар бемор ҳамон назорат остида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус хавфи туфайли 33 нафар бемор ҳамон назорат остида. Бу ҳақда бугун ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирус хавфи туфайли касалхонага ётқизилган беморлар даволанмоқда. Улар текширувдан ўтишди, коронавирус юқтиргани тасдиқлангани йўқ. Аммо улар ўткир респиратор инфекцияси, тумов туфайли жиддий назорат остида даволанмоқда», - деди вазир.

Елжан Биртанов бугун тонгги маълумотларга кўра, касалхонада 33 нафар бемор даволанаётганини айтди.

«Текширувдан касал одамларгина ўтказилади. Ҳарорат кўтарилиги, йўтал каби симптомларнинг 99 фоизи оддий тумов бўлиб чиқади. 18 млн одамнинг ҳаммасини коронавирусга текшириб чиқишнинг ҳеч ҳожати йўқ», - деди у.

Шу билан биргаликда вазир ушбу вирус атрофида асоссиз ажиотаж кўтармасликка чақирди.

«Баъзи одамлар «мен текширилиб, ўзимни тинчлантиришни хоҳлайман» деб ваҳима кўтаришади. Албатта, текширишдан ўтиш мумкин, аммо ваҳима қилишнинг нима кераги бор? Илк белгилари сезилса бошқа гап. Анализ қилиш жуда қиммат. Тестни эндигина ишлаб чиқдик, у ижобий натижалар бермоқда. Биз уни кўпайтирамиз ва эндиликда коронавирусдан хавфсираган одамлар тезкор текширувдан ўтишади», - деди Елжан Биртанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар