Қозоғистонда коронавирус хавфи билан 80 нафар одам касалхонага ётқизилган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой билан чегарадош мамлакатлардан келган фуқаролар мониторинг қилинмоқда. 2020 йил 6 январидан 2 февралигача юртимизга 27 минг 448 одам келган, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтига ҳавола қилиб.

Вазирлик тасарруфидаги Товарлар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитасининг санитар-карантин пунктлари мутаҳассислари Алмати халқаро аэропортида - 20 минг 613 одамни, темир йўл вокзалларида – 399 йўловчини текширди.

«ЎРВИ белгилари билан 80 одам алоҳида касалхонага ётқизилди. Шундан 39 нафари даволаниб чиқди. Ҳозир стационарларда 41 одам ётибди. Барча беморлардан пробалар олиниб, қўшимча текшириш учун Айқимбаев номидаги ўта хавфли юқумли касалликлар миллий илмий марказига юборилди. Марказда янги коронавирусни аниқлайдиган ПТР-диагностика методикаси мавжуд», - дейилган хабарда.

Республикада терапия учун барча дори-дармонлар ва тиббий буюмлар бор, юқумли касалликлар касалхоналарида алоҳида бокслар, махсус шифокорлар тайёр ҳолатда.

Вазиятни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги жиддий назорат қилмоқда.

Расмий ахборотни вазирликнинг Facebook саҳифасидан, саволларга жавобни сутка давомида 1406 рақамидан олиш мумкин.

Сўнгги хабарлар