Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш тез суръатлар билан ўсиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Омикрон варианти Қозоғистонда тез тарқалмоқда. Бугун Туркистон вилоятидан ташқари бутун мамлакат «қизил» зонада. Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни тавсифловчи кўрсаткичлар ҳам «омикрон» вариантининг тарқалишини тасдиқлайди», - деди Ажар Ғиният.

Вазир статистик маълумотларни ҳам келтирди.

«Шундай қилиб, сўнгги бир ойда коронавирус инфекциясини юқтириш 19,6 баробар, репродуктив сони эса 2,1 баробар ошди», - деди Ажар Ғиният. Унинг қўшимча қилишича, касалланиш бўйича кунлик тестлар ҳажми 3,5 бараварга ошган ва бир кунда 50 000 тага етган.


Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар