Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда
12:56, 15 Март 2023
ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги кун ичида коронавирус билан касалланганлар статистикасини эълон қилди.
Унга кўра, 14 март куни 109 кишида коронавирус аниқланган. Беш киши пневмония билан касалланган.
Бундан бир кун олдин 86, ундан олдин эса 44 қозоғистонлик касалликка чалинган эди.