Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони ортди

22 Июнь 10:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган сутка давомида 32 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

21 июнь ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар қуйидаги вилоятларда аниқланди: Нур-Султан шаҳрида – 7 та, Алмати шаҳрида – 18 та, Чимкент шаҳрида – ​​1 та, Ақмола вилояти – 1 та, Ақтўбе вилояти – 1 та, Атирау вилояти – 1 та, Ғарбий Қозоғистон вилояти – 1 та, Қарағанди вилояти – 1 та, Қизилўрда вилоятида -1 та.

Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни 6 та ҳудудда 20 кишида коронавирус аниқланган. 19 июнь куни Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида 12 кишида қайд этилган.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 306 014 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ўтган суткада 11 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 292 180 нафарга етди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар