Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ўтган сутка давомида коронавирус билан касалланганлар сони 144 нафарга етди. Яна уч киши коронавирус инфекцияси аломатлари бўлган пневмония билан касалланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

28 ноябрда 84 та, 29 ноябрда эса 85 га яқин кишида КВИ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Яъни, касалланганлар сони бир кунда 59 кишига кўпайди.

2020 йилнинг 13 мартидан бери Қозоғистонда жами 1 млн 396 минг 755 киши коронавирус инфекцияси, КВИ аломатлари бўлган пневмония билан 90 331 киши касалланган.

Сўнгги хабарлар