Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 3 баробар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Июн ойининг ўрталаридан бери CОVID-19 билан касалланиш 2,9 баробар ошди, деб хабар беради Кazinform.

CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси маълумотларига кўра, 27 июн ҳолатига кўра, суткалик касалланишлар сони 61 тани ташкил этган бўлса, 5 июлда эса 187 тага кўпайган.

«Касаллик даражасининг ўсиш тенденцияси қайта эмлаш тезлигининг пасайиши билан боғлиқ. Коронавирусга қарши эмланмаганлар ҳам кўп. Касалликнинг 80% га яқини эмланмаган ёки охирги эмлашдан кейин 6 ойдан кўпроқ вақт ўтган одамларда содир бўлади. Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси аввалроқ фуқароларнинг қайта эмлашдан бош тортиши туфайли касалланишнинг кучайиши хавфи ҳақида огоҳлантирган эди», — деб ёзади комиссия.

Эслатиб ўтамиз, бутун мамлакат бўйлаб 10,4 миллиондан ортиқ киши CОVID-19 вирусига қарши эмланган. 4,8 миллион киши қайта эмланди. Статистик маълумотларга кўра, қайта эмлаш даражаси 2 баравар камайди.

Бугунги кунда мамлакатда етарли миқдорда вакциналар захираси мавжуд. Аҳолини эмлаш маҳаллий QazVac, Хитойнинг Verо Cеll ва Американинг Pfizer препаратлари билан амалга оширилади.

Эпидемиологик баҳолаш матрицасига кўра, Алмати шаҳри «сариқ» зонада. Ҳозирда жанубий мегаполисда касалланишнинг кунлик ўсиши 112 ҳолатни ташкил қилмоқда

Сўнгги хабарлар