+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонда коронавирус билан касалланган шифокорларга товон пули тўлаш бошланди

16 Июль 17:10
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда коронавирус билан касалланган шифокорларга товон пули тўлаш бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов КВИ юқтирган тиббиёт ходимларига товон пули тўлаш масаласига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистон 1 миллион бемор учун дори-дармонлар сотиб олди Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 1809 киши коронавирусдан соғайди Кеча Қозоғистонда 1840 киши коронавирусдан соғайди

«Бугунги кунга қадар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига олтита ҳудуддан 123 та мурожаат келиб тушди. Қоидаларга мувофиқ, биз уч иш куни ичида, яъни ижтимоий суғурта жамғармасидан ушбу одамларга 2 миллион танга товон пули тўлаймиз. Пуллар ушбу аризаларда кўрсатилган реквизитлар, ҳисоб рақамларига йўналтирилади», - деди Биржан Нуримбетов.

Шунингдек, у вафот этган тиббиёт ходимларининг оилаларига бериладиган товон пулини олиш учун ҳали ариза келиб тушмаганлигини таъкидлади.

«Ҳозирча улар учун ҳеч қандай ариза тақдим этилмаган», - деди Биржан Нуримбетов.

Таъкидланишича, коронавирус билан касалланган шифокорлар 2 миллион танга (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 16 июль кунги расмий курсга кўра, 49 миллион 320 минг 000 сўм – Таҳр.), вафот этган шифокорларнинг оилалари эса 10 миллион танга (246 миллион 600 минг 000 сўм) миқдорида компенсация олишади.


Муаллиф: Серик Сабеков

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив