Қозоғистонда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

9 Декабрь, 09:31
Қозоғистонда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 203 кишида коронавирус аниқланди, 13 кишига эса коронавирус белгилари билан пневмония ташхиси қўйилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

9 декабр ҳолатига кўра, 1667 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда (-1460+ ва 207 КВИ-).

Уларнинг 263 нафари стационарда, 1404 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

• 7 киши оғир аҳволда,

• 5 киши ўта оғир аҳволда,

- 4 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.

2022 йил 9 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистонда КВИга қарши I компонент билан 10 млн 851 минг 169 киши, II компонент билан 10 млн 615 минг 172 киши эмланди. Ревакцинациядан 5 млн 676 минг 452 киши ўтди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар