Қозоғистонда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

6 Октябрь, 09:52
Қозоғистонда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 60 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Маълумотларга кўра, 60 кишида коронавирус аниқланган, 2 нафар бемор вафот этди. Шунингдек, 4 кишида коронавирус пневмонияси аниқланди.

Айни пайтда Қозоғистон ҳудудларида 1129 нафари коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, шундан 997 нафари (КВИ+) коронавирус, 132 нафари (КВИ-) коронавирусли пневмония. 119 нафар бемор шифохоналарда, 1010 нафари амбулатор шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- бўлганлар орасида:

- 4 нафар беморнинг аҳволи оғир,

- 3 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,

- 1 нафар бемор ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар