Қозоғистонда коронавирус аломатлари бўлган пневмония ҳақида кунлик маълумот эълон қилинди
30 Ноябрь 09:42

Қозоғистонда коронавирус аломатлари бўлган пневмония ҳақида кунлик маълумот эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекцияси аломатлари бўлган пневмония ҳақида сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

«28 ноябр ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси аломатлари бўлган 10 та пневмония ҳолати ва 9 нафар ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари, 19 киши вирусдан даволаниб чиқди.

2020 йил 13 март ҳолатига кўра, жами 82 550 киши коронавирус пневмония билан касалланган. Бундан ташқари, 5149 киши вафот этган, 73 824 киши касалликдан даволаниб чиқди», - дейилади хабарда.

Янгиликлар

Архив