Қозоғистонда корхоналар учун тунги вақтдаги электр энергияси нархи пасайтирилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Нур-Султан шаҳри аҳолиси билан учрашувда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар учун электр энергияси тарифларини табақалаштириш таклифини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Биз ҳар ой электр энергияси учун 7-8 миллион тенге тўлаймиз, бу нон нархига таъсир қилади. Биз 20 йилдан бери бозордамиз ва иккита тариф бор эди: кеча ва кундуз. Аҳоли ухлаётгани ва электр қуввати етарли бўлгани учун тунги тариф арзон эди. Бизда кечаю кундуз ишлаб чиқариш мавжуд. Биз дўконларни нонсиз қолдира олмаймиз. Ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун икки тарифли тўлов тизимига ўтиш нега мумкин эмас? Эрталаб соат 6 да иссиқ нон бўлсин деб асосан тунда ишлаймиз»

, - деди «Столичный хлеб» МЧЖ вакили.

Компания қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни шакар ва сариёғ нархи ошгани учун ёпди.

Ербола Қарашўкеевнинг айтишича, бундай муаммолар билан нафақат новвойхоналар, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа корхоналар ҳам вазирликка мурожаат қилмоқда. Бу масалани кўтариб, кўриб чиқишга ваъда берди.

«Менга таклиф ёқди, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхатини тузсак, бу борада бизни қўллаб-қувватлашлари мумкин»

, — деб жавоб берди вазир.

Сўнгги хабарлар