Қозоғистонда корхоналар буюртмаси асосида коллежларда 10 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда илк бор 10 мингдан ортиқ коллеж талабалари корхоналар буюртмасига кўра таҳсил олмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Ишга жойлаштириш мажбурияти юкланган корхоналар буюртмасига кўра кадрларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилмоқда. Биз бу йўналишни жорий ўқув йилидан бошлаганмиз, жорий йилнинг ўзидаёқ 10 мингдан ортиқ талаба корхоналар буюртмасига кўра таҳсил олмоқда», — деди Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг тушунтиришича, шу мақсадда корхона коллеж билан мақсадли кадрлар тайёрлаш бўйича шартнома тузади. Шу билан бирга, корхона ўз базасида ўқитувчиларнинг амалиёт ўташини, стажировкасини ташкил этиш ва битирувчиларни келгусида ишга жойлаштириш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Таълим дастурлари иш берувчининг талабларига мувофиқ янгиланади. Ўқув жараёнида талабалар корхонада амалий машғулотлардан ўтишлари мумкин.

«Шундай қилиб, ўқиш якунлангач, мақсадли давлат буюртмаси доирасидаги 100 фоиз битирувчилар ушбу корхоналарда иш билан таъминланиши мумкин», - дея қўшимча қилди Шинар Каринова.

Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар