Қозоғистонда қонунлар қабул қилиш ҳуқуқи Мажилисга тегишли бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қонунлар қабул қилиш ҳуқуқи Мажлисга тегишли бўлади. Бу ҳақда Конституциявий Кенгаш аппарати раҳбари Бақит Нурмуханов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қонун чиқариш жараёнини модернизация қилиш бўйича қатор ўзгартиришлар киритилди. Қонунларни қабул қилиш ҳуқуқи асосан Мажилисга тегишли. Сенат Мажилис томонидан қабул қилинган қонунларни маъқуллаш ёки рад этиш ҳуқуқига эга. Норматив-ҳуқуқий масалаларнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, палаталарнинг қўшма мажлисида конституциявий қонунларнинг қабул қилиниши қўллаб-қувватланди. Ҳукумат инсон ҳаёти ва соғлиғи, давлат хавфсизлиги ва бошқа қадриятларга алоҳида хавф туғдирса, қонун ҳужжатларини қабул қилиш ҳуқуқига эга», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар лойиҳасининг катта қисми инсон ҳуқуқларига бағишланган.

«Ўтган йили Қозоғистоннинг Жиноят кодекси ва бошқа қонунларидан ўлим жазоси олиб ташланди. Энди бу тушунча Конституциядан йўқолди. Шундай қилиб, Қозоғистон амалда ҳам, қонунда ҳам ўлим жазоси мавжуд бўлмаган давлат деб айтишимиз мумкин. Омбудсман институти тўғрисида алоҳида модда кўриб чиқилди. Конституциявий Кенгашни Конституциявий судга айлантириш, фуқароларга мурожаат қилиш имконини яратиш ташаббусини алоҳида таъкидламоқчиман. Конституциявий судлар Бутунжаҳон конституциявий адолат ассоциациясига аъзо 118 та давлатнинг 78 тасида ташкил этилган. 12 та давлатда Конституциявий кенгашлар мавжуд.

Бошқаларида эса бу функция Олий суд ва бошқа органлар томонидан амалга оширилади. Шу муносабат билан айтиш мумкинки, Қозоғистон дунёдаги энг кенг тарқалган ва самарали моделни танлади», — деди Бақит Нурмуханов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар