Қозоғистонда компаниялар қайси соҳа мутахассисларига юқори маош тўлашга тайёр

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Иш қидириш ва ходимларни танлаш бўйича HeadHunter онлайн платформаси иш берувчилар қанча маош тўлашга тайёрлигини кўриб чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шарҳ бўш иш ўринлари ва HeadHunterда эълон қилинган иш изловчиларнинг резюмелари асосида ишлаб чиқилган.

Онлайн платформа маълумотларига кщра, жорий йилнинг II чорагида иш берувчилар томонидан таклиф қилинган иш ҳақи 1,25 фоизга ошган.

Иш излаётганларнинг аксарияти ўртача 295 минг тенге маош олишга умид қилмоқда.

Бугунги кунда ишчи қидираётган корхоналар 243 минг тенге тўлашга тайёр.

Энг юқори маошга умид қилаётган иш изловчилар иккита шаҳарга эътибор беришлари керак.

Улар Нур-Султан (ўртача иш ҳақи 281 минг тенге) ва Алмати (ўртача иш ҳақи 248 минг тенге) шаҳарларидир.

Ҳозирда энг юқори маош консалтинг соҳасидаги мутахассисларга тўғри келади. Ушбу соҳага риелторлар, маълумотлар таҳлили ва брокерлар киради.

Компаниялар ушбу йўналишда ишламоқчи бўлган фуқароларга ўртача 520 минг тенге маош тўлайди. Хом ашё ишлаб чиқариш (геодезия, муҳандис, геолог) соҳасига ҳам эътибор қаратиш лозим.

Бу соҳа мутахассисларининг ўртача маоши 400 минг тенгедан ошади. Бундан ташқари, IT-мутахассисларининг маоши ҳам юқори.

Тажрибасиз ходимларнинг ўртача маоши 220 000 тенге, кўп йиллик тажрибага эга ходимларга эса ойига тахминан 850 000 тенге таклиф этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар