Қозоғистонда коллеж талабалари ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат коллежи талабаларига ўқишни тўхтатмасдан пул ишлаш имконияти берилди. 2021-2022 ўқув йилида қабул қилинган қонунчилик меъёрлари туфайли минглаб ўқувчилар даромад олди, дея хабар беради Kazinform.

Яъни, қонунчиликка киритилган янги ўзгартишлар коллеж талабаларига ўқув устахоналари ва ўқув хўжаликларида ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш имконини беради.

Ўзгаришларни ишлаб чиқувчилар бундай чора талабаларни ўқишга ундашини ва рағбатлантиришини таъкидладилар.

«Айни пайтда 444 та давлат коллежининг 97 тасида талабалар ўз маҳсулот ва хизматларини сотмоқда. Масалан, коллеж ҳудудида тайёрланаётган ширинликлар, торт ва қандолат маҳсулотлари сотилмоқда. Шунингдек, «Пайвандчи» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар ишлаб чиқариш амалиётида темир конструкциялар ясаб, меҳнат бозорига чиқармоқда. Бу ерда гап тўлақонли тадбиркорлик фаолияти ҳақида эмас, балки фақат ишлаб чиқариш ўқитиш ва тажриба жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш ва коллеж бюджетини тўлдириш мумкинлиги ҳақида бормоқда. Ушбу маблағлар электродлар ёки саноат таълими учун металл сотиб олиш учун ишлатилиши мумкин. Бу каби ишлар мамлакатимизнинг бошқа коллежларида ҳам давом эттирилади»

, – дейди ҚР Таълим вазирлигининг техник ва касб-ҳунар таълими бошқармаси директори Насимжан Оспанова.


Сўнгги хабарлар