+7 (701) 759 90 19
USD 427.41 EUR 519.47
RUB 5.78 CNY 66.38
Янгиликлар

Қозоғистонда «қизил» зонадаги ҳудудлар сони ортиб бормоқда

20 Январь 10:38
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда «қизил» зонадаги ҳудудлар сони ортиб бормоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 январдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 январь куни Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой 6 та вилоят (Ақмола, Павлодар, Атирау, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султан шаҳри) «қизил» зонада, учта вилоят («сариқ» зонада) бўлганлигини хабар қилганди. Бугунги матрица Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳам «қизил» зонага кирганлигини кўрсатмоқда.

«Сариқ» зонага Алмати ва Қарағанди вилоятлари киради.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада жойлашган. Умуман олганда, Қозоғистон халқаро даражадаги эпидемия хавфи бўйича «сариқ» зонага киритилган.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив