Қозоғистонда «қизил» зонада биронта ҳудуд қолмади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий соғлиқни сақлаш маркази 5 январь ҳолатига кўра, мамлакатда эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Баҳолаш матрицасига кўра, мамлакатдаги бирон бир минтақа «қизил» зонада эмас.

Бироқ, Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари, Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар ва Атирау вилоятлари ҳали ҳам «сариқ» зонада.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Айни пайтда жаҳон матрицасида Қозоғистоннинг бутун ҳудуди «яшил» ранг билан белгиланган.

Сўнгги хабарлар