Қозоғистонда Қизил китобнинг онлайн версияси яратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Роман Скляр парламент депутатлари саволига берган жавобида Ҳукуматнинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни асраб-авайлаш бўйича режаси ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар рўйхатининг давлат илмий-техник асосланиши Қозоғистонда биологик ресурслардан самарали фойдаланиш учун шароит яратади», - деб ёзади Роман Скляр.

Унга кўра, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг ноёб турларининг ҳолатини баҳолаш бўйича илмий-техникавий дастур ишлаб чиқилган.

Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган.

«Олий илмий-техника кенгаши томонидан маъқулланган тақдирда Қозоғистон Қизил китоби мазкур дастур доирасида қайта кўриб чиқилади. Унинг асосида контент янгиланади ва Қизил китоб учун махсус веб-портал яратилади. Портал ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар ҳақида тўлиқ маълумот беради. Бу чора-тадбирларнинг барчасини амалга ошириш мақсадида овчилик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилади», — дейилади жавобда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар