Қозоғистонда кийим-кечак қанчалик қимматлашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Июн ойидаги маълумотларга кўра, чакана савдо дўконларида пойабзал ва кийим-кечак нархи бир йил ичида 9,7 фоизга ошган, деб хабар беради Kazinform Energyprom.kz сайтига таяниб.

«Июн ойида пойабзал ва кийим-кечак нархи ойлик ҳисобда 1,4 фоизга, йиллик ҳисобда эса 9,7 фоизга ошди. Бир ой ичида Шимолий Қозоғистон, Манғистау ва Қизилўрда вилоятларида ушбу товарлар нархи сезиларли даражада ошган», — деб ёзади портал.

Ахборот ресурсига кўра, ўтган мавсумдан бошлаб эркаклар ички кийимлари 15,6 фоизга, футболкалар 14,9 фоизга, джинси шимлар 10,7 фоизга, спорт кийимлари 10 фоизга, пайпоқлар 9,7 фоизга, қишки курткалар 8,7 фоизга, мавсумлароралиқ пальтолар - 6,7%, костюм-шимлар - 4,3% қимматлашган.

Ёзги пойабзал нархи 11,6 фоизга, қишки этиклар нархи 10,4 фоизга, мавсумлароралиқ этиклар нархи 8,9 фоизга, кроссовкалар нархи 7,9 фоизга ошган.

Аёллар кийимлари орасида бир йилда кўйлаклар 11,9%, қишки курткалар 10,8%, костюм-юбкалар 9,1%, спорт кийимлари 8,8%, халатлар 8,3%, тери тўнлар 7,9%, джинси шимлар 6,4%, юбкалар 6,2% ошди.

Болалар кийимлари орасида футболкалар 12,8%, пижамалар 11,9%, пайпоқлар 10,9%, қишки комбинезонлар 10,3%, қишки курткалар 9,7%, джинси шимлар 9,3%, шимлар 9,1%, спорт кийимлари 7,9%, кўйлаклар 6,8%, костюмлар 6,2%, мактаб формаси 5,7%, болалар қишки пойабзали 15,9%, кроссовкалар 15%, пойабзал 13,4%, қизлар пойабзали 9,7% қимматлашган.

Сўнгги хабарлар