Қозоғистонда ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш бекор қилинадими

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ўқитувчиларни аттестациядан ўтказишни бекор қилиш таклифига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилишидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетовга ушбу масала юзасидан савол йўллашди.

«Аттестация тартибини бекор қилиш – энг оммабоп таклифлардан биридир. Мен буни яшира олмайман. Бунгача аттестация 2018 йилда жорий қилинган эди. Бу синовни олиб ташлаймиз десам, ҳамма хурсанд бўлиши аниқ. Лекин бизга бундай арзон пиар керак эмас. Энг муҳими, таълим сифати», - деди вазир.

Шунингдек, у бу борада қарор қабул қилишда алоҳида гуруҳлар эмас, балки кенг аҳоли манфаатлари ҳисобга олиниши кераклигини тушунтирди.

«Биз учун энг муҳими сифатли таълим. Шунинг учун ҳам бировнинг кўнглини олиш, бировнинг тилини топиш учун бундай қарорларни қабул қилмаймиз. Биз мамлакат учун керакли қарорларни қабул қиламиз. Бу жуда муҳим масала», - деди вазир.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар