Қозоғистонда «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳасига қўшимча 55 миллиард тенге ажратилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳасига қўшимча 55 миллиард тенге ажратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Бауиржан Омарбеков Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Жорий йилда «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳасига 143 миллиард тенге маблағ йўналтирилди. Ушбу маблағ ҳисобидан 736 қишлоқда 1500 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади. Бундан ташқари, 2023 йилги республика бюджетини қайта кўриб чиқиш доирасида қўшимча 55 миллиард тенге ажратиш кўзда тутилган. Бу 120 дан ортиқ уй-жой коммунал хўжалиги, 275 та ижтимоий инфратузилма объекти ва 1300 та транспорт инфратузилмаси лойиҳасини амалга ошириш имконини беради», — деди Бауиржан Омарбеков.

Бундан ташқари, унинг айтишича, Қозоғистон Республикасининг «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси доирасида ҳокимнинг ишини назорат қилиш ваколати маслиҳатга берилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар