Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли кредитлар берилади
12 Январь 12:41

Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли кредитлар берилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга 150 миллиард тенге имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Озиқ-овқат таъминоти масаласини тизимли ҳал этиш мақсадида 2022-2025 йилларда озиқ-овқат таъминоти соҳасини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. «Йўл харитаси» озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва об-ҳаво омилларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига салбий таъсирини нивелирлаштириш мақсадида қишлоқ хўжалигини реал диверсификация қилишни назарда тутади», — деди вазир.

Вазирлик томонидан жорий йилнинг баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётганини таъкидланди. Вазирлик ҳузурида ҳудудларда баҳорги экиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича тезкор штаб тузилди.

«Агросаноат мажмуасини қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига «Кен Дала» дастури бўйича 70 миллиард тенге, «Озиқ-овқат шартномаси корпорацияси»нинг форвард харидлари орқали 80 миллиард тенге миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилади», — деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив