Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга оширишда 5 та вилоят етакчилик қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда агросаноат мажмуасининг йўл хариталари доирасида умумий қиймати 263 миллиард тенге бўлган 285 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Тасдиқланган «Йўл хариталари»га кўра, 2021 йилда 203 миллиард тенгега мўлжалланган 285 та лойиҳадан жорий йилнинг 11 ойида умумий қиймати 241 миллиард тенге бўлган 268 та лойиҳа фойдаланишга топширилди. Ҳокимликларнинг маълумотларига кўра, жорий йил охиригача умумий қиймати 22 миллиард тенге бўлган 17 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», - деди Е. Қарашукеев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, амалга оширилган лойиҳаларда Шимолий Қозоғистон, Қостанай, Шарқий Қозоғистон, Ақмола ва Қарағанди вилоятлари етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, 2021 йилда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш даражаси қарийб 94 фоизга етди.

«Инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ вазият қуйидагича. 11 ой якунларига кўра, ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 34,3 миллиард тенге миқдорида 27 лойиҳа, 7,5 миллиард тенге миқдорида 6 гўшт корхонаси, боғдорчилик соҳасида 10,3 миллиард тенге миқдорида 14 лойиҳа, озиқ-овқат саноати соҳасида 2,3 миллиард тенге миқдорида 6 та лойиҳа, тухум етиштириш бўйича 1,7 миллиард тенге миқдорида 4 та лойиҳа, шунингдек, 12,9 миллиард тенге миқдорида 28 та репродуктор фойдаланишга топширилди. Вилоят ҳокимликларининг маълумотларига кўра, йил охиригача умумий қиймати 22 миллиард тенге миқдорида 17 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар