Қозоғистонда қишлоқ аҳолисига имтиёзли кредитлар бериш учун 52 миллиард тенге ажратилади

None
ASTANA. Кazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирли қишлоқ аҳолиси даромадларини оширишга қаратилган микрокредитлар беришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Ashyq НҲА порталида муҳокама қўйди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бунинг учун республика бюджетидан 52 миллиард 396 миллион 9645 тенге маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш мақсадида вилоят бюджетларига 10 йил муддатга 0,01 фоиз фоиз ставкада маблағлар ажратилади. Ҳудудлар уни 2023 йилда қишлоқ аҳолиси даромадларини оширишга қаратилган лойиҳалар кўламини кенгайтириш учун кредит сифатида тақдим этади.

Бюджет кредитини ишлаб чиқиш учун 6 ой муддат берилади. Бу муддат охирги кредитор ташкилотнинг ҳисобварағидан пул ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланади.

Кредитнинг асосий суммасини тўлаш муддати кредит шартномасида кўрсатилган.

Қарор лойиҳаси 19 декабрга қадар муҳокама учун очиқ бўлади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар