Қозоғистонда Қирғизистондан товар импорт қилиш 2,5 баробар ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистондан импорт 2,5 баробар ошди. Бу ҳақда Қозоғистон молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хитой Халқ Республикаси билан чегарада маъмурият кучайтирилгани сабабли Хитойдан Қирғизистонга товарлар оқими кузатилмоқда. «Йил бошидан буён Қирғизистонга Хитой импорти 5 баробарга, Қирғизистондан Қозоғистонга эса 2,5 баробарга ошган», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Хитой Халқ Республикаси билан чегарада 900 га яқин автомобил, вақтинча сақлаш омборларида эса 1200 га яқин автомобил маъмуриятни соддалаштиришни кутмоқда.

«Йил бошидан буён чегара пунктларида божхона тўловлари ва солиқлар тушуми 23 фоизга, ҳажми эса 26 фоизга камайди», — деди Ерулан Жамаубаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар