Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-10-12℃

Қозоғистонда Қирғизистон Республикаси маданият кунлари бошланди

27 Октябрь, 09:51

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Қирғизистон Республикаси маданият кунлари бошланди. Тадбирлар дастурида кўргазмалар, концертлар, давра суҳбатлари, фильмлар намойиши ва бошқа кўп нарсалар мавжуд. Маданият кунлари 29 октябрга қадар давом этади, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Куни кеча «Керуен» савдо марказида Қирғизистон киноси кунларининг очилиши бўлди. Фильм намойишининг биринчи кунида 4 та «Акыркы көч» (режиссер Муқул Б.), «Дарак ыры» (режиссер Дайирбеков А.), «Шамбала» (режиссер Суйундуқов А.), «Озеро» (режиссер Суйундуков А.) тақдим этилди. Кино кунларининг очилишида Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Мақсутов иштирок этди.

Миллий академик кутубхонада икки мамлакат зиёлилари вакилларининг «Түркі әлемінің қос алыбы: Әуезов және Айтматов» форуми бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад икки давлат ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Хусусан, икки буюк адиб Мухтар Ауезов ва Чингиз Айтматов ижодининг маданиятлараро ҳамкорликдаги ўрни муҳокама қилинди. Форумда Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаси давлат органлари вакиллари, таниқли жамоат арбоблари, ижодий ва илмий зиёлилар вакиллари иштирок этди.

27 октябр куни Қозоғистон Республикаси Миллий музейида «Бастау» кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади. Унинг мақсади ташриф буюрувчиларни қирғиз санъатининг йирик усталарининг асарлари билан таништиришдан иборат.

Шунингдек, шу куни Қирғизистон санъат усталарининг гала-концерти бўлиб ўтади, номидаги Қ.Қуанишбаев Давлат академик қозоқ мусиқали драма театри фоесида Қирғизистоннинг тарихий-маданий мероси ва ҳунармандчилиги кўргазмаси очилади.

Бундан ташқари, 28 октябр куни «Манас» достонига бағишланган тадбир ҳамда Нурдин Тугелов номидаги «Ақ марал» давлат рақс ансамбли ҳамда Чалағиз Исабаев номидаги «Камбаркан» фольклор-этнографик ансамблининг концерт дастурлари бўлиб ўтади.

Якуний куни, 29 октябр куни Маданият кунларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади, унда Токтоболот Абдимомунов номидаги Қирғизистон Миллий академик драма театрининг «Саманчынын жолу» спектакли намойиш этилади.

Фото : gov.kz


Муаллиф:

Ляззат Сейданова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар