Қозоғистонда ким энг кўп маош олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Миллий статистика бюроси Қозоғистонда ким энг кўп маош олиши ҳақидаги маълумотларни тақдим этди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Маошнинг максимал миқдори ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз. Бюро томонидан ҳар йили «Иш ҳақи таркиби ва тақсимоти тўғрисида ҳисобот» статистик шакли асосида корхоналар ўртасида сўров ўтказилади.

2021 йил якунларига кўра, энг юқори маош «Фуқаролик қурилиши» йўналишидаги менежер га тегишли – у 4,5 миллион тенге маош олади. Шунингдек, «Хом нефт ва табиий газ қазиб олиш» соҳаси бош директори – 3,9 миллион тенге ва «Автомобиллар» ва «мотоцикллардан ташқари улгуржи савдо» соҳасидаги инвестиция лойиҳалари директори – 3,9 миллион тенге» иш ҳақи олади, — дейилади хабарда.

Демак, максимал иш ҳақи 3,9 миллион тенгедан бошланади, дейиш мумкин, аммо меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида уни олаётганлар улуши 0,1 фоизга ҳам етмайди.

«2021 йилги тадқиқот натижаларига кўра, тадқиқотда қатнашганларнинг умумий сонидан 0,1 фоизга кам одам 3,9 миллион тенгедан кўпроқ маош олган. 28,4 фоиз одамнинг маоши 275 минг тенгедан ортиқ эканлиги маълум бўлди», — деб ёзади Миллий статистика бюроси экспертлари.

Бунгача бюро қозоғистонликларнинг ўртача иш ҳақи 312 минг тенгедан ошганини маълум қилган эди.


Сўнгги хабарлар