Қозоғистонда Kids Go Free дастури доирасида 2000 нафар бола самолётда бепул саёҳат қилади

None
ASTANA. Kazinform – Бу йил Kids Go Free дастури доирасида 2 минг болага самолётда бепул саёҳат қилиш имконияти берилади. Бу ҳақда «Kazakh Tourism» МК» АЖ вакиллари маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу дастур ўтган йилдан бошлаб давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 2022 йил якунларига кўра, 20 га яқин маҳаллий сайёҳлик операторлари томонидан 700 оила қабул қилиниб, уларга турпакетлар сотилди ва шу муносабат билан Kids Go Free дастури доирасида 1,5 минг нафар бола самолётда бепул саёҳат қилди. Ўйлаймизки, бу йил янги туроператорлар қўшилади. 2023 йилда 2 минг болани қамраб олишни режалаштирган эдик. Мурожаатлар кўп бўлса, қўшимча маблағ ажратиш масаласи ишлаб чиқилади», – деди «Kazakh Tourism» МК» АЖ матбуот котиби Ернур Кенжебеков.

Ўз навбатида, «Kazakh Tourism» МК» АЖ Тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш департаменти директори Тимур Кожубеков ушбу дастурда туроператорлар ихтиёрий равишда иштирок этишини айтди.

«Болалар сонига ҳеч қандай чеклов йўқ. Бир фарзандли ёки 3-4 нафар фарзанд тарбиялаётган оилалар ҳам дастур имтиёзларидан фойдаланиши мумкин», – дейди департамент бошлиғи.

Шу муносабат билан дастур доирасида саёҳат қилишни истаган оилалар туроператорларга ташриф буюриши керак. Ушбу операторлар рўйхати билан Instagramдаги KidsGoFree kz саҳифасида танишиш мумкин. Мамлакат ичидаги расмий операторлар орқали тур сотиб олган оилаларнинг фарзандлари бепул авиачипта олади.

Фото: baby-chick.com

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар