Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнеснинг ЯИМдаги улуши 33,5 фоизга етди – Ҳукумат раҳбари

27 Сентябрь, 19:59
Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнеснинг ЯИМдаги улуши 33,5 фоизга етди – Ҳукумат раҳбари

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда тадбиркорлик субъектлари сони 1,4 млнга етди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси кичик бизнесни сифатли ривожлантириш ва ўрта бизнесни мустаҳкамлашга қаратилган. Бундан кўзланган асосий мақсад – аҳолини иш билан таъминлаш, барча тадбиркорлик субъектларига тенг шароит яратиш. Бунинг учун давлат бизнес юритишнинг аниқ ва тушунарли қоидаларини қабул қилади. Ҳукумат «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти соҳасида янги тартибга солиш сиёсатини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Инсон омиллари таъсирини минималлаштириш мақсадида давлат назорати остида хавфларни бошқариш ва баҳолаш тизимини автоматлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда»

, — деди Алихан Смаилов.

Унга кўра, ислоҳотнинг «тоза варақдан» амалга оширилиши ишбилармонлик муҳитини тартибга солиш самарадорлигини оширади ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратади.

«Ҳукумат ҳузуридаги Маҳаллий тадбиркорлар кенгашида транспорт, энергетика, агросаноат соҳаларидаги бизнес муаммолари, ишбилармонлик ва сармоявий муҳитни яхшилаш, иқтисодиётнинг бошқа йўналишларидаги масалалар доимий равишда кўриб чиқилмоқда. Бугун айтиш мумкинки, ҳукумат ва бизнес ўртасида тизимли ва конструктив мулоқот йўлга қўйилган»

, — деди Ҳукумат раҳбари.

«Жорий йилда кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,5 фоизга етди. Тадбиркорлик субъектлари сони 1,4 млн. Кичик ва ўрта бизнесда банд бўлганларнинг умумий сони 3,5 млн. Мақсадимиз – тадбиркорлик тузилмасида сифат ўзгаришларига эришиш»

, — деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

https://www.inform.kz/oz/kozogistonda-kichik-va-rta-biznesning-yaimdagi-ulushi-33-5-foizga-etdi-ukumat-ra-bari_a3983850
https://www.inform.kz/oz/kozogistonda-kichik-va-rta-biznesning-yaimdagi-ulushi-33-5-foizga-etdi-ukumat-ra-bari_a3983850