+7 (701) 759 90 19
USD 425.85 EUR 499.78
RUB 5.82 CNY 65.87
Янгиликлар

Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнесга оид 31 мингдан ортиқ лойиҳа имтиёзли тарзда молиялаштирилди

3 Август 18:09
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнесга оид 31 мингдан ортиқ лойиҳа имтиёзли тарзда молиялаштирилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Vиллий иқтисодиёт вазири Асет Ераалиев кичик ва ўрта бизнесни қўллаб -қувватлаш тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати қандай

«Пандемия шароитида тадбиркорларга чекловлар давом этаётганида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан жорий йилда Миллий банк айланма маблағларни тўлдириш учун имтиёзли кредитлар дастурлари, шунингдек, «Бизнес йўл харитаси-2025», «Оддий нарсалар иқтисодиёти», «Меҳнат» ва «Бандлик йўл харитаси» дастурлари доирасида кичик ва ўрта бизнесга имтиёзли кредит бериш ишлари давом этади», - деди Асет Ерғалиев Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида.

Шу билан бирга, кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси 6 фоизни ташкил этди. Айланма маблағларни тўлдиришни молиялаштириш сезиларли даражада кенгайтирилди ва кредитлар миқдори оширилди. Микро ва кичик бизнес субъектларига арзон микрокредитлар берила бошлади.

«Жорий йилнинг биринчи ярмида триллион тенгедан зиёд маблағ билан 31 мингдан ортиқ лойиҳа имтиёзли тарзда молиялаштирилди. Жорий йил натижаларига кўра, имтиёзли кредитлар бўйича умумий кредит портфели 2,5 триллион тенгени ташкил қиладиган 47 мингдан ортиқ лойиҳаларни қамраб олиш режалаштирилган «, - деди Миллий иқтисодиёт вазири.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив