Қозоғистонда КХШТнинг қўшма машғулотлари ўтказилади
16 Май 18:28

Қозоғистонда КХШТнинг қўшма машғулотлари ўтказилади

МOSKVA. Kazinform - КХШТга аъзо учта давлатда қўшма машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ташкилотимизнинг бир қатор қўшма машғулотлари жорий йилнинг кузида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонда ўтказилиши режалаштирилган. Ишончим комилки, бу тадбирлар давлатларимиз ҳарбий тузилмаларининг жанговар тайёргарлиги ва мувофиқлаштириш даражасини ҳамда КХШТнинг умумий тинчликпарвар салоҳиятини оширишга хизмат қилади», — деди Владимир Путин Москвадаги саммитда.

Унинг сўзларига кўра, КХШТ саъй-ҳаракатлари терроризм, наркотик моддалар савдоси, уюшган жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган бўлиши керак.

«Бу соҳада мамлакатларимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни ёллаш каналларини тўсиб қўйиш ва халқаро террористик ташкилотларнинг ресурс базасини зарарсизлантириш бўйича яхши ҳамкорликни йўлга қўйди», — дея хулоса қилди Россия Федерацияси Президенти.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив