Қозоғистонда КХШТ тинчликпарвар кучларининг миссияси якунланди

None
None
ALMATY. Kazinform - Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар Алматидаги Коллектив тинчликпарвар кучлари ҳарбий хизматчилари олиб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Коллектив тинчликпарвар кучларни олиб қичиш маросими бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.

КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари қўмондони генерал-полковник Анатолий Сердюков барча шахсий таркибга мардонавор бажарган ҳарбий хизмати учун миннатдорчилик билдирди.

ҚР Мудофаа вазири буйруғи билан бир қатор тинчликпарварлар «Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун» медал ва дипломлари билан тақдирланди.

Коллектив хавфсизлик кенгаши қарорига мувофиқ КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари Қозоғистон Республикасидаги давлат, ҳарбий ва ижтимоий обектларни қўриқлаш бўйича вазифаларни бажарди.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар