Қозоғистонда КХШТ коллектив кучларининг машғулотлари бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бирлашган штаб бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров брифинг ўтказди, унда КХШТ мамлакатлари мудофаа идоралари вакиллари иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлигига таяниб.

Брифингда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари эълон қилинди. Таъкидланганидек, биргаликдаги тадбирларда КХШТ маъсулияти доирасидаги инқирозли вазиятларга жавоб бериш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, ташкилот қўшинлари (коллектив кучлари) ёрдамида муаммоларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли вазифалар ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, миллий контингентларнинг коллектив хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш бўйича вазифаларни биргаликда бажаришга тайёрлиги намойиш этилди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг 2022 йилга мўлжалланган режалари қатор қўшма тадбирларни ўз ичига олади. Жумладан, Қозоғистон Республикаси ҳудудида «Поиск-2022», «Эшелон-2022» каби ўқув машғулотлари ўтказилади.

Сўнгги хабарлар