Қозоғистонда кейинги уч кун ичида ҳаво иссиқ бўлади - Қазгидромет

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 16-18 июль кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг деярли барча минтақаларида ёғингарчилик бўлмайди. Фақат мамлакатнинг ғарбий ва шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, кучли шамол ва дўл ёғиши мумкин. Жанубнинг баъзи жойларида чанг бўрони ва кучли шамол бўлиши мумкин. Шунингдек, Эрондан иссиқ ҳаво массалари келиши боис мамлакатнинг кўп қисмида иссиқ об-ҳаво давом этади.

Сўнгги хабарлар