Қозоғистонда кетма-кет учинчи кун коронавирусга чалинганлар сони кўпаймоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони кетма-кет уч кундан бери ортиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, сўнгги бир кунда вирусни юқтирганлар сони 139 нафарни ташкил қилган. Шунингдек, 6 киши ушбу касалликдан соғайиб чиқди.

25 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 854 киши коронавирус инфекциясидан (-706+ ва 148 КВИ-) даволанмоқда. Уларнинг 122 нафари шифохоналарда, 732 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида: 7 киши оғир аҳволда, 5 киши ўта оғир аҳволда, 1 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.

Эслатиб ўтамиз, 22 январ куни ушбу касалликка чалинганлар сони 56 нафарни ташкил этган бўлса, 23 куни уларнинг сони 92 нафарга етди. Кеча, 24 ноябр куни эса уларнинг сони 116 нафарни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар