Қозоғистонда келгуси уч йилда 59 та гидро, қуёш ва шамол электр станциялари қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилгача 13 та гидроэлектростанция, 34 та шамол электр станцияси ва 12 та қуёш электр станцияси қурилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши талабларига жавоб берадиган энергетика соҳасини модернизация қилиш. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат. Электр энергияси бозори доирасида вазирлик томонидан тузилган 13 та инвестиция шартномасини амалга ошириш ҳисобига мавжуд электр станцияларини модернизация қилиш амалга оширилади. 1600 МВт қувватга эга қўшимча қувватлар ишга туширилади. 2025 йилга қадар республиканинг жанубий вилоятларида маневр қилиш режимига эга умумий қуввати қарийб 1000 МВт бўлган буғ-газ станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни якунлаш режалаштирилган», - деди вазир.

Унга кўра, 13 та гидроэлектр станцияси, 34 та шамол ва 12 та қуёш электр станцияларини қуриш режалаштирилган. Бу 2025 йилгача 2400 МВт экологик тоза энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

«Қозоғистоннинг ягона энергия тизими Ғарбий минтақанинг электр узатиш линияларини мустаҳкамлаш учун «KEGOC» АЖ Ғарбий Қозоғистон ва Атирау вилоятлари ўртасида 220 кВ транзит иккинчи занжирини қуриш лойиҳасини ишга туширди. Бундан ташқари, Алмати шаҳрининг кабел тармоқлари реконструкция қилинади. Режалаштирилган чора-тадбирлар янги авлодни шакллантириш ва эскириш даражасини 66 фоиздан 62,7 фоизга камайтириш, шунингдек, 21 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш имконини беради», -деди Болат Ақшолақов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар