+7 (701) 759 90 19
USD 435.76 EUR 493.41
RUB 5.89 CNY 68.37
Янгиликлар

Қозоғистонда келгуси 5 йил ичида 212 та сув каналлари рақамлаштирилади

2 Сентябрь 13:32
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда келгуси 5 йил ичида 212 та сув каналлари рақамлаштирилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Яқин 5 йил ичида 212 та сув каналлари рақамлаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили Туркистон вилоятида «К-19» асосий каналини рақамлаштириш бўйича биринчи лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Натижада 45 фоизга кўпроқ сув ишлатилганлиги аниқланди. Энди биз кейинги 5 йил ичида узунлиги 3,3 минг км бўлган 212 та канални рақамлаштиришни режалаштирмоқдамиз. Бу чора-тадбирларни амалга ошириш 2,2 куб километр сувни тежаш имконини беради. Бундан ташқари, вазирлик 2025 йилгача сувни тежайдиган технологиялар майдонини 750 минг гектаргача оширишни таклиф қилмоқда», -деди вазир.

Унга кўра, республика умумий узунлиги қарийб 20 минг км бўлган 3298 суғориш тармоғига эгалик қилади. Бу каналларнинг 60 таси ёмон аҳволда. Бу сув ташиш харажатларининг юқори бўлишининг асосий сабаби.

«Каналларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Масалан, 2019-2020 йилларда 1734 км каналлар таъмирланиб, 111,5 гектар суғориладиган ерлар фойдаланишга топширилди. Жорий йил охиригача 1050 км узунликдаги каналларни реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу 78 минг гектар суғориладиган ерни ишга тушириш имконини беради», - деди у.

Мағзум Мирзағалиевга кўра, 5 йил ичида камида 2,3 минг км узунликдаги камида 120 та канал реконструкция қилинади. Бу 600 минг гектар ерни муомалага киритиш имконини беради.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив