Қозоғистонда кексалар учун университет бор

None
PAVLODAR. Кazinform – Павлодар педагогика университети Қўшимча таълим институтида пенсияолди ёши ва пенсия ёшидаги фуқаролар таҳсил олмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлигидан маълум қилишларича, институтда «Кумуш университет» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда бу ерда 50 нафардан ортиқ пенсияолди ва пенсия ёшидаги талабалар таҳсил олмоқда. Кекса ёшдагилар компьютер саводхонлиги, бичувчилик ва тикувчилик, тасвирий санъат ва йога машғулотларига ҳафтада бир марта бепул қатнашишлари мумкин. Университет ўқитувчилари уларга соғлом турмуш тарзи, психология ва бошқа қизиқарли мавзуларда маърузалар ўқийди.

Табиат фанлари олий мактаби доценти, биология фанлари номзоди Бахитжамал Ғабдулхаева «Ўз соғлигинг ўз қўлингда» мавзусида маъруза қилмоқда. У юрак-қон томир ва бошқа касалликларни ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам берадиган соғлом турмуш тарзининг асосий қоидалари ҳақида гапиради.

Кексалар нафақат маърузалар, балки семинарлар, маҳорат дарсларида ҳам фаол иштирок этадилар, турли ижтимоий-маданий мавзуларга катта қизиқиш билдирадилар. «Кумуш университет» талабалари ўқув йили охиригача дарсларда қатнашадилар. Охирида барчага сертификат берилади.

Сўнгги хабарлар