Қозоғистонда «Қазақанимация» ижодий уюшмаси ташкил этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазақфильм» акциядорлик жамияти қошида «Қазақанимация» ижодий уюшмаси ташкил этилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Бугун мен Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» акциядорлик жамиятида «Қазақанимация» ижодий уюшмасини ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказдим.

Маълумки, ёш авлод тарбияси анимация билан чамбарчас боғлиқ. Сир эмаски, бугунги кунда фарзандларимиз Ғарбдан келаётган хорижий маҳсулотларни тинимсиз кузатиб, тилимизга, динимизга зид бўлган кўплаб мультфильмларни томоша қилмоқда.

Шу боис миллий қадриятларимиз асосида маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтирмоқдамиз. Тўғридан-тўғри Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан «Қазақанимация» уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш, биринчи навбатда, миллий анимацияни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини шакллантиради. Албатта, бирданига кенг кўламли ишларни бошлаш осон эмас», - дейди вазир.

Унга кўра, бу йўналишда биринчи навбатда анимацион тажриба лойиҳалари сценарийлари танлови ташкил этилди. Таклиф этилаётган лойиҳаларни саралаш учун эксперт кенгаши тузилади.

Шунингдек, йиғилишда маҳаллий анимацион мутахассисларнинг хорижий компанияларда амалиёт ўташи масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Бугун йил охиригача дунёнинг бир қанча етакчи анимацион студияларидан хорижлик мутахассисларни жалб этган ҳолда илк 10 та пилот лойиҳани томошабинларга тақдим этиш режалаштирилган.

«Ушбу ишлар орқали биз миллий анимациянинг рақобатбардошлигини ошириш ва ушбу маҳсулотларни кенг миқёсда чиқаришни режалаштирганмиз. Биз замондан олдинда қолмаслик, билимли, малакали ижодкор ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, янги ғоя ва ташаббуслар учун қулай майдон яратишимиз керак. Томошабинлар талабига жавоб берадиган, хорижлик ҳамкасблар билан яқин алоқалар асосида сифатли контент яратиш орқали қозоқ анимациясини халқаро даражага кўтарамиз, деб ўйлайман», — дейди Даурен Абаев.


Сўнгги хабарлар