Қозоғистонда қайта тикланадиган энергетика соҳасига қанча сармоялар жалб қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаев бугун Ҳукумат йиғилишида қайта тикланадиган энергетика соҳасига қанча сармоялар жалб қилинганлигини айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги йилларда халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан ушбу соҳага 240 миллиард тенге (ёки 613 миллион АҚШ доллари) миқдорида сармоя жалб қилиш бўйича бир қатор шартномалар ва меморандумлар имзоланди. Шуни таъкидлашни истардимки, ҳозирда «Яшил» энергия соҳасида 10 та мамлакатдан сармоядорлар, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Қозоғистон тараққиёт банки каби йирик молия институтлари ишлайди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, «Яшил» энергетика соҳасидаги инвесторлар Эни ва Тотал каби йирик нефт компаниялари Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширди ва ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича аниқ режаларга эга.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар