Қозоғистонда қайта ишлаш саноатига 7 фоизли кредит ажратилмоқда

None
ASTANA. Кazinform – «Саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш саноати лойиҳаларини молиялаштириш дастурини йўлга қўймоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жамғарма маълумотларига кўра, Қозоғистон тараққиёт банки ҳамда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги кичик, ўрта ва йирик бизнес учун қайта ишлаш саноати лойиҳаларини молиялаштириш дастурини ишга туширмоқда.

Дастур қайта ишлаш саноати тузилмасини янада диверсификация қилиш ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётига ичкаридан ва ташқаридан сармоя жалб этиш кўзда тутилган.

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун дастур доирасида инвесторларга 250 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилади. Унинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:

• лизинг билан молиялаштириш/кредитлаш муддати - 3 йилдан 20 йилгача;

• молиялаштириш валютаси – тенге;

• фоиз ставкаси - йиллик 7%;

• Битта лойиҳага ажратилган кредит миқдори 3 миллиард тенгедан ортиқ.

«Лойиҳаларни молиялаштиришни кўриб чиқишда талабнома берувчиларнинг маҳаллий қамраб олиш талаблари, кичик ва ўрта корхоналарни ишлаб чиқариш атрофида ривожлантириш каби ўзаро мажбуриятлари ҳамда Қозоғистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа мажбуриятларига эътибор қаратилади.

Дастурнинг амалга оширилиши ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий фондларини янгилаш ва 10 мингга яқин доимий иш ўринларини яратиш имконини беради», — дейилади жамғарма расмий хабарида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар