Қозоғистонда қайта ишланган ва тайёр маҳсулотлар экспорти ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистон маҳсулотларининг умумий истеъмолдаги улуши 4,7 фоиз ўсди. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодиёт таркибида сифатли ўзгаришлар кузатилди. Саноатнинг умумий ҳажмида қайта ишлашнинг улуши 9,4 фоиз ошди. Яъни 2019 йилда 39,4% дан 2020 йилда 48,8% гача кўтарилди. Енгил саноат, автомобилсозлик ва тайёр металл маҳсулотларида икки баравар ўсиш кузатилмоқда. Қайта ишланган ва тайёр маҳсулотлар экспорти ошди», - деди вазир.

Унга кўра, 2020 йилда ишлаб чиқаришнинг ўсиши туфайли Қозоғистон товарларининг умумий истеъмолдаги улуши 4,7 фоиз ўсди.

«Электрон тижорат улуши 6 фоиз пунктга ўсди, нақд пулсиз тўловлар ҳажми икки бараварга ошди ва кончиликни ҳисобга олмаганда инвестициялар 14,8 фоизга ўсди», - деди Руслан Даленов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар