Қозоғистонда қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 33 фоиздан ўсди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров мамлакат ҳудудларида биринчи ярим йил якунлари бўйича иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Минтақавий шароитда энг яхши кўрсаткичлар Чимкент ва Алмати, шунингдек, Алмати ва Жетису вилоятларида қайд этилган. Улитау, Абай, Атирау ва Қарағанди вилоятларида пасайиш кузатилмоқда», — деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, мамлакат ташқи савдо айланмаси ҳам ошган.

«Жорий йилнинг январ-июн ойларида ташқи савдо айланмаси 39,4 фоизга ўсиб, 63,7 миллиард долларни, жумладан, экспорт кўрсаткичи 56 фоизга ўсиб, 42,2 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 33,5 фоизга ошиб, 12 миллиард долларга етди. Товарлар импорти 21,5 миллиард долларни, савдо баланси эса 20,8 миллиард долларни ташкил қилди», — деди вазир.

Сўнгги хабарлар