Қозоғистонда қайта ишланган дон маҳсулотлари экспорти кўпайди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Брюсселга ташрифи доирасида Европа комиссарлари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қишлоқ хўжалиги бўйича Европа комиссари Януш Войцеховский билан музокаралар чоғида Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари мамлакат ҳукуматининг ЕИ билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Қозоғистонда юқори сифатли органик озиқ-овқат етказиб берувчиси бўлиш учун барча имкониятлар мавжуд, деди Ербол Қарашўкеев.

Хусусан, маҳаллий балиқ маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш ҳақида сўз борди. Тегишли музокара жараёнлари якунланмоқда, Қозоғистон балиқ маҳсулотларини харид қилиш бўйича Франция ва Швейцария билан тижорат шартномалари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон балиқларининг Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорти 1,5 баробар ошиб, 8,7 минг тоннани ташкил қилган. Асосий мижозлар Польша, Словакия, Чехия, Нидерландия, Литва, Латвия, Дания, Австрия ва Германия эди.

Шунингдек, Қозоғистон Европа бозорига асал, от гўшти, мол гўшти ва сут маҳсулотларини етказиб бера олади.

Еврокомиссар Стелла Кириакидес билан учрашув чоғида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги савдони ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси ташқи савдосининг 30 фоизга яқини Европа Иттифоқига тўғри келади. 2022 йил якунларига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланмаси 35,6 фоизга ўсиб, 995,5 миллион долларни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар