Қозоғистонда қайси вилоятларда маош юқори

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг иккинчи чорагида ходимларнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 287,1 минг тенгега етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,9 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform ranking.kz сайтига таяниб.

2021 йилнинг ушбу даврида Қозоғистон компаниялари, шу жумладан кичик корхоналар ходимларининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 2020 йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 18 фоизга ошиб, 233,5 минг тенгени ташкил қилди.

Тармоқлар бўйича жорий йилнинг иккинчи чорагида энг юқори ўртача ойлик номинал иш ҳақи тоғ-кон саноати ва карьерларни қазиб олиш (561,6 минг тенге), шунингдек, молия ва суғурта хизматларида (540,4 минг тенге) белгиланди.

Кейинги ўринларда ахборот ва алоқа (378,9 минг тенге), илмий-техник хизматлар (378,7 минг тенге), шунингдек, транспорт ва сақлаш саноати (330,4 минг тенге) жойлашган.

Энг кам ўртача ойлик номинал иш ҳақи сув таъминоти, чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва ифлослантирувчи моддаларни олиб ташлаш хизматлари учун (167,9 минг тенге), шунингдек, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ходимларига (171,1 минг тенге) ҳамда санъат, кўнгилочар ва дам олиш сектори ходимларига (179,4 минг тенге) тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича 2022 йилнинг иккинчи чорагида энг юқори ўртача ойлик номинал иш ҳақи нефт қазиб олувчи Атирау ва Манғистау вилоятларида қайд этилди. Шунга кўра, бу ҳудудларда 471,9 минг ва 414,8 минг тенге бўлди. Кейинги ўринларда Улитау вилояти (364 минг тенге), Астана (346,7 минг тенге) ва Алмати (314,8 минг тенге) шаҳарлари жойлашган.

Энг кам иш ҳақи Шимолий Қозоғистон вилояти (212,1 минг тенге), Чимкент (218,7 минг тенге) ва Қостанай вилоятида (223,8 минг тенге) кузатилди.

Сўнгги хабарлар